Dush. May 13th, 2024

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг XXXIX – сессиясида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, Қўқон шаҳар туманлараро фуқаролик, иқтисодий ва жиноий судлар раислари, Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси мутасаддилари, шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши раиси, сессиядаги масалаларга алоқадор бошқа мутасадди раҳбарлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Дастлаб, 1-сектор раҳбари Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг ахбороти тингланди. Маруфжон Усмонов ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш, доимий даромад манбаи билан таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш, ижтимоий, маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида қилинган ишлар хусусида ахборот берди.

 

Хусусан, ҳисобот даврида 1-сектор ҳудудида 1798 нафар темир дафтардаги оилалардан 1628 таси доимий даромад манбаи билан таъминлангани ва ижтимоий муаммолари ҳал этилган туфайли ижтимоий рўйхатдан чиқарилди. Шундан 311 нафар фуққаролар иш ўринлари билан таъминланди, 62 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун жами 1.2 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. 53 нафар фуқарога ишлаб чиқариш дастгоҳлари беғараз ёрдам сифатида олиб берилди ҳамда 660 миллион сўмдан зиёд миқдорда бир мартталик моддий ёрдам, озиқ-овқат, кийим кечак ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

 

Сессияда секторлар раҳбарлари, судлар раислари ва бошқа масъул раҳбарларнинг ҳам 2021 йилнинг 9 ойида Қўқон шаҳрида амалга оширган ишлари юзасидан ахборотлари тингланди.

 

Сессияда кўрилган масалалар бўйича бир қатор депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли Қарорлар қабул қилинди.