Shan. Iyul 20th, 2024

Электр жихозлари ва иситиш тизимларини ўчириб кетишни унутманг. Эҳтиётсизлик оқибатида ўзгалар мулкига зиён етказишдан огоҳ бўлинг!

 

♨️ Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов саноат бозорлари ҳудудида ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидаларига риоя этиш, тартибли ва хавфсиз савдо тизимини жорий этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

 

Шаҳар ҳокими жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларни огоҳ этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, бозорлар ҳудудини тўлиқ камералаштириш шарт эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

Бозорлардаги йўлларда хизмат олиб бораётган ходимларга транспорт ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, тирбандликларни олдини олиш юзасидан топшириқлар берилди.