Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошқарув сервис компаниялари мутасаддилари билан мулоқот қилиб, кўп қаватли уйларда яшаётган фуқаролар қишки мавсумни муаммоларсиз ўтказишини таъминлаш, коммунал муаммолар, томлар, ертўлалар, кириш йўлакларини доимий назорат қилиб бориш юзасидан вазифалар белгилаб берди.