Оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолгани туфайли фарзандларини болалар уйига топширишга мажбур бўлган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади ва муаммолари ҳал этилади.
Оилаларда муносиб шарт-шароитлар яратилганидан сўнг болалар уйида тарбия олаётганлар ўз хонадонларига қайтарилади.
Ушбу мавзу, лойиҳани амалга ошириш механизмлари соҳага алоқадор мутахассислар иштирокида муҳокама этилди.