Shan. Iyul 13th, 2024

Бугунги кунда шаҳарда жами 45 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб боряпти. Барча муассасаларда кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ишлари эътиборда. 16 та таълим ташкилоти табиий ва кўмир ёрдамида иситилади, 29 таси эса кўмир ёрдамида иссиқлик билан таъминланади.

Айни пайтда мавсумга тайёргарлик ишлари асносида 649 тонна брикет кўмир ва 295 тона қора кўмир – жами 944 тонна қаттиқ ёқилғига эҳтиёж аниқланди ва режа асосида тўлиқ келтирилиб, захира қилинди. 8 млн. сўм ажратилиб, ушбу ойда мактабгача таълим ташкилотларининг ўт ёқувчиларини ўқитиш ва малакасини ошириш кўзда тутиляпти.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида иситиш тизимлари ва қозонлар учун маҳаллий бюджетдан 459,6 млн. сўм ажратилди ва созланди. Барча иситиш тизимларини кимёвий босим остида ювиб, синаш ишлари амалга оширилиши режалаштириляпти. Маиший хоналардаги носозликларни бартараф қилиш, синган ойналарни алмаштириш, ташкилотлар атрофини девор билан ўраш ишларига 1 млрд 466 млн. маблағ ажратилиб, режа асосида сарфланди.

Шунингдек, ташкилотлардаги гуруҳларда иссиқликни сақлаш учун мавжуд дераза ойналарини целлофан билан қоплашда ишлатиладиган барча керакли нарсалар сотиб олинди. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкилотларни керакли жиҳозлар билан таъминлаш ишларига ҳам етарли эътибор қаратилди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун мавсумга тайёргарлик ишлари давом эттириляпти.