Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Okt 10th, 2024

7-«Ялонғоч ота» МФЙ биноси учун Ибрат кўчасидан ер майдони ажратиб берилган бўлиб, қурилиш компанияси иш бошлаш арафасида. МФЙ биноси 2022 йил 1-чорак якунига қадар тўлиқ ишга тушади.

Маҳалланинг янги биноси қуриб битгунга қадар, бугунги кунда фаолиятини “Ялонғоч ота” маҳалла масканида олиб бормоқда.

Қўқон шаҳар ҳокимлигида давлат бошқаруви шахсий қарашлар эмас қонунчилик, ҳуқуқий-норматив хужжатлар ва давлат бошқаруви соҳасидаги ҳуқуқий нормалар асосида амалга оширилади.

Шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлиги қарор ва топшириқларини белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

Қўқон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилда бир ойлик даромадлар режаси 25.6 млрд сўм бўлиб, хақиқатда 27.6 млрд сўмга ижро қилинган.

Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг тегишли қарорлари асосида орттириб бажарилган 2.0 млрд сўм маблағларнинг 15 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун,15 фоизи “Ёшлар дафтари”га ҳамда 10 фоизи “Темир дафтар”га йўналтирилган.

Қолган маблағлар шаҳар кўчаларини ободонлаштиришига,  шаҳардаги фуқаролар томонидан очиқ бюджет портали орқали келиб тушган таклифларга ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш харажатлари учун сарфланган.

Бу бўйича халқ депутатлари шаҳар кенгашида ҳар чорак якуни билан хисобот бериб борилмоқда. 

Айни пайтда, ҳар бир фуқаро ҳудудий бюджетларга ўз таклифларини опен бюджет тизими орқали киритиб бориш имкониятига эгалигини маълум қиламиз.

Мисол учун, шаҳардаги фуқаролар томонидан очиқ бюджет портали орқали келиб тушган таклифларга асосан 1 126.0 млн сўм маблағлар ажратилган.

Шаҳар бюджети ҳаражатлари борасидаги танқид маълумот учун қабул қилиниб, бу борада максимал даражада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чоралари кўрилади. Шунингдек, халқ депутатлари шаҳар кенгашларига ҳар чоракда эмас, ойлик ҳисобот бериш тизимига ўтилади.

Халқ депутатлари шаҳар кенгашига қўйилган масалалар Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги 706-II-сонли қонуни асосида кўриб чиқилади. Шунингдек, кенгаш йиғилишлари расмий оммавий аҳборот воситалари кузатувида ўтказилади.

Жисмоний ва юридик шҳасларга ер майдонларини ажратиш очик аукцион савдолари орқали, архитектура ва кадастр масалалари бўйича қарор қабул қилиш шаҳар ҳокимлигининг ваколати доирасига кирмайди, бу борадаги мурожаатлар давлат хизматлари агентлиги орқали амалга оширилади.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти аъзолари ва раислари депутатлар томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Номзодларни тасдиқлаш Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги 706-II-сонли қонуни кўра Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг мутлоқ ваколатига киради.

Сўнги 4 йил давомида Қўқон шаҳрини ривожлантириш бўйича 5 та ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Хусусан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 августдаги “Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида саноат ва хизматлар сохасини ривожлантириш орқали ахоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 619-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 августдаги “2017 — 2019 йилларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги 658-сонли қарори;

“Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ – 3991 – сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
3 октярбдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5841-сонли Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  14 декабр  “2020 — 2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1001-сон қарори;

Қабул қилинган қарорлар доирасида 350 та ортиқ чора-тадбирлар амалга ошириш учун 2,5 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.

Қўқон шаҳрида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 110 та лойиҳаларга жами 1 трлн 728 млрд сўм  маблағлар сарфланиши натижасида
3411 нафар янги иш ўринлари яратилган.

Қўқон шаҳрида 25 та арзон 5 — 7 қаватли кўп квартирали уйларни қуриб битказилган.

Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 19 та, Электр энергияси таъминоти бўйича 121 та, Сув ва оқава сув таъминоти бўйича 7 та, Газ таъминоти бўйича 26 та ва бошқа соҳа объектлари бўйича 40 та лойиҳалар амалга оширилган.

Шунингдек, Қўқон шаҳрини 2022-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари бўйича дастур ишлаб чиқилди.

Таълим самарадорлигини ошириш мақсадида, Қўқон шаҳридаги мактабларда ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида бир қатор инновациялар жорий этилди. Ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичида ижобий динамика кузатилиб, натижалар йил сайин ошмоқда. Хусусан:

2018-2019 йилларда 121 нафар, 2019-2020 йилларда 285 нафар, 2020-2021 йилларда 313 нафар битирувчилар олий таълим муассасаларига ўқишга кирди.

Қўқон шаҳрида жиноятчиликларнинг олдини олиш мақсадида энг кўп жиноятларни бераётган ҳудуд – саноат бозорлари тўлиқ кузатув камералари билан таъминланди, бозорларда хизмат олиб бораётган оператив ҳодимлар сони кўпайтирилди, ушбу ҳудудда янги ички ишлар бўлими барпо этилмоқда.

Қўқон шаҳрида жами 318 та спорт иншоотлари, 3 та сузиш ҳавзаси  мавжуд. 27 та спорт иншоотлари ўрта-махсус ва касб-ҳунар коллежларига, 14 та спорт иншоотлари Олий та’лим муассасаларида, 19 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, 60 та хусусий спорт иншоотлари ташкил этади,

Бугунги кунда Қўқон шаҳрида 4 та табиий қопламали ўйингоҳлар (Марказий, Кимёгар, Ёшлик ва 2-БЎСМ), шаҳар бўйича сун’ий қопламали жами 33 та мини-футбол майдонлари мавжуд.

Қўқон шаҳар аҳолисидан спорт билан шуғулланувчи
 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар 21 000 нафардан ортиқни ташкил этади. Қўқон шаҳрида  жами 23 та спорт тури мавжуд бўлиб, Олимпия, Миллий ва бошқа спорт турларига бўлинади. Яъни Олимпия спорт турлари: футбол, бокс, оғир атлетика, енгил атлетика, дзюдо, карате WКФ, волейбол, қиличбозлик, таеквондо WТФ, спорт гимнастика, бадиий гимнастика, сузиш, баскетбол, стол теннис; Миллий спорт турлари: белбоғли кураш, миллий кураш, пенчак силат, ўзбек жанг сан’ати; Бошқа спорт турлари: шахмат, жиу жицу, таеквондо ИТФ, аралаш жанг, фитнесс, бодйбуилдинг.

  2021-йил бошидан шу кунгача жами 128 та спорт мусобақалари ўтказилди. Уларнинг 5 таси халқаро миқёсда, 23 таси Республика миқёсида 47 таси вилоят миқёсида, 53 таси шаҳар миқёсида  ўтказилди.

Қўқон шаҳрида Жаҳон чемпионати иштирокчилари, 6 та Осиё чемпионати совриндорлари, 27 та халқаро мусобақалар совртиндорлари, Республика миқёсидаги мусобақаларда 87та спортчилар совриндор бўлишган.

Жорий йилнинг ўтган даврида шаҳарда аҳолини спортга кенг жалб этиш бўйича мақсадида 68 та МФЙларда 69 та workoutлар майдонлари ҳамда 4 та профиссионал workoutлар ташкил этилди.

 Сопртнинг дзюдо турини ривожлантириш бўйича 18х36 хажмдаги енгил конструкциялари спорт зали ташкил этилди.

Шаҳар кўчаларини ободонлаштириш ва гул кўчатлар экиш ишларига 628.0 млн сўм маблағлар йўналтирилди. Шаҳарни ободонлаштириш ва гул кўчатлари экиш ишларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан фармойиш асосида амалга оширилмоқда.

Кўп қаватли уйлар ҳудудини ободонлаштириш ширкатлар ва шу ерда яшаётган фуқаролар зиммасига киради. Шунга қарамасдан Ободонлаштириш бошқармаси, Тоза ҳудуд ДУК ва мутасадди ташкилотлар томонидан маҳаллалардаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетишда ўз ташаббуси билан ёрдам қилиб келмоқда.

Қўқон шаҳрида экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида атроф-муҳитга зарар етказаётган ишлаб чиқариш корхонлари фаолияти тўлиқ тўхтатилди.

Фаолият олиб бораётган “Индорама феритилайзерс анд чемикалс” корхонасига бир неча миллион доллар қийматга эга ҳаво тозалаш ускунаси ўрнатилди.

Фуқаролар томонидан куз маусумида тўпланиб қолган барг ва ғазонларни ёқиб юбориш ҳолатларининг олдини олиш бўйича шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан тизимли назорат ўрнатилган.

Кўп қаватли уйлар, аҳоли  хонадонларида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ёқиб юборилаётган барг ва ғазонлар бўйича шаҳар экология бўлими томонидан таъсирчан жарималар қўлланилиб борилмоқда.

Шаҳарда юқумли касалликларни даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида барча соҳадаги тиббиёт ҳодимларининг малакаси оширилди, соҳадаги ишлар шаҳар ҳокимининг доимий назоратига олинди. Натижада юқумли касалликлардан ўлим ҳолатлари кескин пасайди, даволаш самарадорлиги оширилди.

Click to listen highlighted text!