Қўқон шаҳрида давлат хизматчиларининг маънавий ва сиёсий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган семинар ўтказилди.
Семинарда ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган Имом Мотрудий, Ат-Термизий, Имом Бухорий илмий тадқиқот марказлари олимлари юртимизда яшаб ўтган буюк муҳаддис аждодларимиз меъроси, юртимизда сўнгги йилларда дин ва виждон эркинлигини таъминлаш, айниқса диндошларимиз ибодатларини тўла-тўкис адо этишлари учун қулай шарт-шароитдар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳусусида маълумот бердилар.
Айни пайтда интернет глобал тармоғида буюк бобокалонларимиз қолдирган ҳадис ва маълумотларни турлича талқин қилиш, ўсиб келаётган ёш авлод онггини захарлаш каби бузғунчи ниятларда фойдаланиш, юртимиздаги тинч-осойишта ҳаётга раҳна солиш мақсадида халқимиз онггида салбий стереотиплар, муҳолиф дунёқарашни шакллантиришга интилаётган кучлар ҳақида ҳам суҳбат борди.
Иштирокчилар томонидан йўлланган кўплаб саволлар, таклиф ва мулоҳазалар семинар кун тартибидаги масалалар долзарб аҳамият касб этаётгани, дин ва маориф соҳасида илмли мутахассислар фикри ва маслаҳатига эҳтиёж нақадар юқори эканини намоён этди.