Қўқон шаҳар ҳокими Қўқон аэропортида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди. Хусусан бугундан аэропорт қурилиши бўйича шаҳар штаби ҳам иш бошлади. «Биринчи галдаги вазифа пудратчи ташкилотларни зарур махсус техникалар билан таъминлаш» деди шаҳар ҳокими. Барча соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этиш учун масъуллар белгиланди.
Айни пайтда давлатимиз раҳбарининг туризмни ривожлантириш бўйича олға сурган ташабббуслари доирасида бу ерда олиб борилаётган ишлар барча даражадаги раҳбарларнинг диққат эътиборида бўлиб келмоқда. Шу кунга қадар аэропорт ҳудудини қурилиш ишларига тайёрлаш учун бу ерда мажуд турли тармоқлар бошқа жойга кўчирилди ёки айланиб олиб ўтилди.