Pay. Mar 28th, 2024

Шаҳар прокуратураси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари 28 сайлов округидан сайланган шаҳар Кенгаши депутати Адҳам Маматқулов ҳамкорлигида шаҳримизнинг 30-умумтаълим мактаби ўқувчиларига китоблар ҳадя этдилар.

Тадбирда аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, Президентимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилаётган бу каби эзгу ишлар ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботини янада кучайтиришга, ўқувчиларнинг янада чуқур билим олишига, дунёқарашини кенгайтиришга, маънавиятини юксалтиришга, уларнинг китоб билан ошно бўлишига катта ҳисса қўшиши таъкидланди.

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати Ғайратжон Зокиров томонидан 20 ва 14-умутаълим мактаблари билан бир қаторда мактабгача таълим муассасаларига ҳам китоблар ҳадя этилди.  Дарҳақиқат, китоб — инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавий дунёсининг ривожланишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб, етуклик сари илдамлайверади.

Шу маънода туҳфа қилинган бу китоблар албатта ўқилади, асраб-авайланади, энг зўр совға сифатида қадрланади. Зеро, маънавиятимиз чашмаси ҳисобланган китоблар халқимиз ҳамда ёшларни эзгулик ва улуғ ишларга чорлашга хизмат қилади.