Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга марказий кўчалар бўйидаги ва маҳаллалардаги иншоотлар, савдо шахобчалари, хизмат кўрсатиш объектларини шаҳарсозлик талаблари даражасига келтириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Масъул раҳбарлардан ташкил топган ишчи гуруҳ Қўқон шаҳридаги кўчаларни ўрганмоқда, камчиликлар бартараф этилиб, объектлар шаҳарсозлик талабларига мос кўринишга келтирилмоқда. Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар жойида ўрганилиб, ижтимоий муаммоларни бюджет маблағлари ва опен бюджет тизми ёрдамида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.