Shan. Sen 23rd, 2023

Қўқон шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда “Маҳалла” жамғармаси ҳамкорлигида 18-30 ёшли уюшмаган аёл қизлар ўртасида “Оила келажак пойдевори” шиори остида волейбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ҳаваскор спортчилар жамоаларининг муросасиз беллашувларида ғолибликни қўлга киритганларга тантанали равишда эсдалик совғалари топширилди.

Аёлллар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларни спортга жалб этишга қаратилган мусобақада шаҳримизнинг ўнлаб аёл-қизлари фаол иштирок этдилар.