Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Президент Қарорига асосан таъмирланаётган Санъаткорлар резиденциясида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шаҳар ҳокими пудратчи ташкилот мутасаддилари билан мулоқот қилиб, бинонинг ички қисмини ёритиш ва жихозлашга санъат соҳаси мутасаддиларини жалб этиш лозимлигини билдирди.
Айни пайтда бинода пардозлаш ишлари олиб борилмоқда, мутасаддиларнинг берган маълмуотларига кўра, март ойининг охиригача ишлар ниҳоясига етказилади.