Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Sen 14th, 2024

❔ Савол: Менинг бир опам эридан ажрашган эди, битта фарзанди бор. Бола онаси билан қолган. Собиқ эри давлат ишида ишлайди яқинда эрига иш ҳақи тўланмайдиган таътил берилди. Алиментни тўлаш тартиби қандай бўлади энди?

✅ Жавоб: Оила кодексининг 139-моддасига асосан:
– алимент қарзи алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан ундирилади;
– иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг банклар ва бошқа кредит ташқилотларидаги ҳисобваракларида турган пул маблағидан, тижорат ва тижоратчи бўлмаган ташқилотларга шартнома асосида ўтказилган пул маблағидан ундирилади, мулк ҳуқуқининг ўтишига олиб келувчи шартномалар бундан мустасно;
– бу маблағ етарли бўлмаганда ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.

Юқоридаги қоидаларга асосан, жорий алимент тўловини ундириш учун қарздор (ота)нинг иш ҳақи етарли бўлмаса, ундирув унинг бошқа мол-мулкларига (масалан, омонатдаги пулларига, уйидаги телевизорига, мол-ҳолига ва хоказо) каратилиши мумкин бўляпти.

Бу вазиятда, алимент олувчи она ундирув ишларини олиб бораётган Мажбурий ижро бюроси бўлимига ундирувни қарздорнинг бошқа мулкига каратиш тўғрисида ариза ёзиши керак бўлади.

Click to listen highlighted text!