Савол: Оилам билан ажрашганман қонуний. Икки нафар фарзандим онаси билан туради. Собиқ хотиним турмушга чиқкан. Болаларимга алимент тўлаяпман. Уйланганман. Икки нафар фарзандим бор. Алимент миқдорини ўзгартиришим мумкинми?
Жавоб: Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади. Демак, алимент бола вояга етгунга қадар, яъни 18 ёшгача тўланади.
Шуни алоҳида айтиш керак, вояга етмасдан туриб тўлиқ муомала лаёқатига эга эканлиги (мустақил меҳнат фаолияти билан шуғулланиши) суд қарори билан тасдиқланса, ёки аёлнинг бошқа никоҳга ўтиши муносабати билан боланинг насаби ўзгартирилса, (бунда бола янги оиласидагилар тарафидан фарзандликка олинган ҳисобланади) алимент тўлаш ҳаракатлари тугатилиши мумкин.
Демак, собиқ турмуш ўртоғингиз бошқага қонуний никоҳни расмийлаштириган бўлса алиментни тугатиш талаби билан судга мурожаат қилишингиз мумкин.
Агар суд томонидан рад жавоби берилган такдирда бошқа фарзандларингиз кам таъминланиб қолаётганлигини асос қилиб алимент миқдорини камайтириш бўйича даъво аризаси киритишга ҳуқуқингиз бор.