Тантанали маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, таълим соҳаси мутасаддилари, фахрий ўқитувчилар, мактаб муаллимлари ва ёшларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Мулоқот чоғида янги ўқув йилида ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш, мактабда тартиб-интизом, ички қоидаларга риоя этилишини таъминлаш ва бу ота-оналарнинг масъулиятини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Тадбир сўнггида халқаро олимпиадаларда юқори натижаларга эришган ўқувчиларга Қўқон шаҳар ҳокимининг рағбатлантирувчи совғалари топширилди.