Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининиг жорий йилнинг 11 ноябръ куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйҳатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан, мамлакатда аҳолини рўйҳатга олиш муддати 2023 йилгача узайтирилди. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2023 йил 1-25 ноябръ кунлари ўтказилиш белгиланди.
Аҳолини рўйҳатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “Фотосурати” ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсида кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисида ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.
Аҳолини рўйҳатга олиш – даврий оралиқда мамлакат ҳудудидаги ва унинг кичик аҳоли пунктларидаги аҳолини расмий ҳисобга олиш бўлиб, барча аҳолининг ижтимоий ва демографик таснифлари тўғрисидаги маълумотлар йиғиш ҳисобланади. Бу тадбир кишилар тўғриисдаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умулаштириш жараёнларини, шунингдек, демографик, ижтимоий маълумотларни баҳолаш, эълон қилиш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади.
Аҳолини рўйҳатга олиш 3 босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқич 3 йилгача бўлган муддатда:
Аҳолини рўйҳатга олиш тадбирини ўтказишга тайёргарлик кўриш;
Дастурий таъминот;
Ташкилий ишларни амалга ошириш.
Иккинчи босқич 10 кундан 60 кунгача бўлган давр бўлиб, бевосита аҳолни рўйҳатга олиш тадбирини ўтказиш ишлари амалга оширилади.
Учинчи босқич 2 йилдан 3 йилгача бўлган давр бўлиб:
Бирламчи материаллар маълумотлари жамаланади;
Электрон базага киритилади;
Кодлаштириш, назорат таҳрир қилинади;
Натижалари эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйҳатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Агдижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
Қўқон шаҳар статистика
бўлими етакчи мутахассиси: С.Ахунова