Sesh. May 14th, 2024

Адабиёт байрами доирасида Қўқон мусиқали драма театрида Ўзбек адабиёти намоёндалари Завқий, Ҳусайн Шамс, Амин Умарий хотирасига бағишланган ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Коммуна Олимова таваллудига 90 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган маънавий-маърифий, бадиий учрашув ўтказилди.

Мамлакатимизнинг таниқли шоир ва ёзувчилари, вилоят ва шаҳар даражасидаги расмийлар, адабиёт иҳлосмандлари Қўқон шаҳридан етишиб чиқган забардаст ижодкорлар, кўп йиллик тарихга эга Қўқон адабий муҳити ҳусусида сўз юритиб, ўз ижодларидан намуналар ўқиб эшиттирдилар.

Минглаб турли ёшдаги томошабинлар, нуронийлар, ёшлар, турли касб эгалари, адабиёт иҳлосмандлари иштирокида ўтказилган учрашувда, долзарб мавзулардаги саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Коммуна Олимова ижоди иҳлосмандлари серқирра ижодқорни қутлаб, гулчамабарлар туҳфа этди ва самимий тилакларини билдирдилар.