Sesh. May 14th, 2024

33-“Собир Абдулла” маҳалласидаги Фаровонлик кўчаси, 15-уйда истиқомат қиладиган Назирахон Махмудова беш кам юзга кирган. Қарилик ва ҳасталиклар туфайли онахон қўни қўшнилар билан мулоқот қилиш, тоза ҳаводан сайр қилиш имкониятидан маҳрум эди.

Куни кеча маҳалла раисининг мурожаатига асосан Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Қўқон бўлими бошлиғи Бурхонжон Мамаджонов томонидан Назирахон Махмудова ногиронлик арвачаси топширилди.

“Ғишткўприк” маҳалласи, Сарбоз кўчаси, 11-уйда яшовчи Зулайхо Қосимовага ўтказилган оғир жаррохлик амалиётларидан сўнг II-гуруҳ ногиронлиги берилган эди. Ўзгалар кўмагида ҳам ҳаракатланиши оғир бўлиб қолган аёлнинг муаммоси Қўқон шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўрганилиб, куни кеча ногиронлик аравачаси топширилди.