Chor. Apr 24th, 2024

Қўқон мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги кенг нишонланди. Байрам тадбири шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, шаҳар фаоллари, нуронийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона-ташкилотлар вакиллари, таълим муассасалари, олий ўқув юртлари раҳбарлари, талабалар ва ўқувчилар иштирокида ўтди.

Шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов барчани Бош Қомусимизнинг 27 йиллик тантаналари билан самимий қутлади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳияти ва жамиятимиз ривожидаги аҳамиятига кенг тўхталди.

Тадбирда шаҳар маданият бўлими, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, санъат олийгоҳи вакиллари томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Юрт тинчлиги, Ватанга садоқат туйғуларини мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Ҳарбийларнинг чиқишлари ҳам байрамга файз бағишлади.