Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими 45-«Ашурали Зоҳирий» маҳалласида маҳалла еттилиги томонидан олиб борилаётган ишларни ўрганди. «Миннаваржон хоум текстиль» корхонаси тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга иҳтисослашган. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотлар Қозоғистонга экспорт қилинмоқда.

Маруфжон Усмонов, мутасаддилар иштирокида, корхона раҳбарияти ва ишчилар билан мулоқотда бўлиб, мавжуд муаммо-масалалар билан қизиқди. Мутасаддиларга корхона ҳудудидаги ер майдонидан ҳам самарали фойдаланиш, корхона ишчи хизматчилари билан муносабатлар Меҳнат кодекси асосида расмийлаштирилишини назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

«Ҳар қандай фаолият амалдаги қонунчилик асосида ташкил этилсагина иш берувчи ва ишчиларнинг манфаатлари тўлиқ таъминланади», деди, шу жумладан Маруфжон Усмонов.

Click to listen highlighted text!