Зарина Норбоева, Қарши давлат университети талабаси:
— Янгиланаётган Конституциянинг 79-моддасида давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий ижтимоий, иқтисодий, маданий ва экологик ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлайди, дея белгиланмоқда.
Демак, биз ёшларнинг таълим олишимиз, соғлигимиз ҳақида қайғуришимиз, уй-жойга эга бўлишимиз, ишга жойлашиш ва бандлигимиз ҳамда дам олишга бўлган ҳуқуқларимиз қонуний жиҳатдан кафолатланади.
Мен ўз тақдирим ва келажагимга бефарқ эмасман. 30 апрель куни референдумда иштирок этаман ва барча ёшларни фаол бўлишга чорлайман.