Pay. Fev 9th, 2023

ЭКСПОРТ
Экспорт дастурига асосан 2019 йил учун шаҳардаги ҳудудий экспортёр корхоналарга жами 6 млн. 95 минг АҚШ долларлик экспорт прогнози белгиланиб, шундан 3 млн. 500 минг АҚШ доллари саноат махсулотлари ва 2 млн. 595 минг АҚШ доллари қишлоқ хўжалик махсулотлари ҳисобига тўғри келади. Шаҳардаги жами 49 та экспортер субъектлардан 39 таси доимий тарзда экспортни амалга ошириб, қолган субъектлар фаолиятини экспорт қилинаётган махсулотлари мавсум якунлангани сабабли вақтинча тўхтатиб қўйган. Мазкур корхоналар билан доимий ва тезкор мулоқот ўрнатилган, жумладан янги телеграм группаси очилиб, тадбиркорларнинг юзага келган муаммолари ўрганилмоқда ва янгиликларни тезкор алмашиш юзасидан интерактив мулоқот йўлга қўйилган.
2019 йил якуни шаҳар экспорт ҳажми 5 054,1 минг АҚШ долларини ташкил этиб, 82,9 %га бажарилган (2018 йилга нисбатан – 45,6%). Шунингдек, 2019 йил давомида худудда жойлашган (тармоқ ва худуд корхоналари) барча корхоналари томонидан 114 млн 23 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилган (2018 йилга нисбатан – 93,1%).
Қўқон шаҳрида 2020 йил 53 та корхоналар орқали 129 млн 826 минг АҚШ доллари қийматида саноат махсулотлари экспорт қилиниши режалаштирилган. 2020 йил 25 январ кунига қадар 5 млн 847 минг АҚШ доллари қийматида саноат махсулотлар экспорти амалга оширилган.
ИНВЕСТИЦИЯ
Қўқон шаҳар ҳудудига 2019 йил январ-декабр ойларидан жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар миқдори 29,7 млн АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу жалб этилган инвестициялар 19 та ташкилот хисобига тўғри келиб, инвестицияларни катта қисми асосий капиталини шакллантириш учун олиб киритилган, яъни 18,6 млн. АҚШ доллари киритилган бўлиб, шундан, асбоб-ускуналар хисоби 14,8 млн. АҚШ долларига тўғри келади. Қурилиш ишларига киритилган инвестиция миқдори 3,8 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
“Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги №4067-сонли қарорга асосан, Қўқон шаҳрига Фарғона вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан кўйилган режа 20,5 млн АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу режа 2 та киритилган лойиҳага, яъни “INDORAMA KOKAND FERTILIZERS” МЧЖ ҚК – 20 млн АҚШ доллари, “HUAN UNION GROUP” МЧЖ ҚК – 487 минг АҚШ доллари қийматида киритилиши лозимлигига асосланиб қўйилган.

ИМПОРТ
Қўқон шаҳрида 2019 йилда олиб кирилган жами импорт ҳажми 145 287,1 минг АҚШ долларини ташкил этади (2018 йилга нисбатан 102,8%). Импорт қилинган товарларнинг аксарият қисми корхоналар томонидан фаолиятини модернизация қилиш мақсадида дастгоҳ, ускуналардан иборат, яъни 42,3 минг АҚШ долларини ташкил этади (жами импортга нисбатан 29,1%). Қўқон шаҳридаги йирик корхоналар 2019 йил 22,3 млн АҚШ доллари қийматида хом-ашё импорт қилган. Мисол тариқасида, “Қўқон ёғ-мой” АЖ – 3 085 минг АҚШ доллари қийматида кунгабоқар уруғи олиб кирган, “CITY FOOD TRADE” МЧЖ – 10643,3 минг АҚШ доллари қийматида Қозоғистон давлатидан ун ишлаб чиқариш учун сифати юқори, клейковина миқдори 100 грамига 30-32 грамм тўғри келадиган буғдой олиб кирган.
2020 йилга импортни 25% га оптималлаштириш вазифаси қўйилган, яъни 2019 йилга нисбатан киритиладиган импорт хажми 116 млн АҚШ долларидан кам бўлади.