Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024

Ушбу маълумот Қўқон шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил якунларига бағишланган йиғилишида ўқиб эшиттирилди. Йиғилишда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, шунингдек, хотин-қизлар қўмитаси тизимида фаолият юритаётган ходимлар билан ишлаш, малакасини ошириш, тизимга малакали кадрларни жалб этиш ҳамда фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида 70 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилди. Ҳомийлар билан ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари етказиб берилди. Ногиронлиги бўлган хотин-қизларга Республика Хотин-қизлар жамоат фонди томонидан 16 та ногиронлик аравачаси, 9 та эшитиш мосламаси, 3 та бошқа реабилитация мосламалари етказиб берилди. 7 нафари республика ва вилоят сиҳатгоҳларига юборилди.

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, қишлоқ жойлардаги ёш оилаларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар томонидан 2019 йилда хонадонма-хонадон юриш орқали 2225 нафар ишсиз аёллар аниқланган. Шулардан ишлаш истагини билдирган 1 125 нафар хотин-қизлардан 1011 нафарининг бандлиги таъминланди, шундан 118 нафари оғир ижтимоий вазиятда яшаб келаётган аёлларни ташкил этади.

Хотин-кизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашуви бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди:

Қўқон шаҳрида 2019 йилнинг давомида 98 нафар хотин-қизлар томонидан жиноят содир этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврида 119 тани ташкил этган.

Жиноят содир этган аёлларнинг оиласи алоҳида назоратга олиниб, ижтимоий ҳолати, фарзандларининг таьлим тарбияси, оила аъзоларининг бандлиги ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижалари йўл хариталарига киритилган ва мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Йиғилишда шунингдек, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва улар ўртасида спортни оммалаштириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди. Йил давомида ўз фаолиятида бошқаларга намуна бўлган қўмита аъзоларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Click to listen highlighted text!