Chor. Iyun 19th, 2024

Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари Ойбекжон Ҳасанов, вилоят ва туман шаҳар судлари судъялари иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектларига оид низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

 

“Саодат” маҳалласида ўтказилган қабулда фуқароларнинг турли мавзулардаги мурожаатлари кўриб чиқилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томнидан сайёр суд мажлислари ўтказилиб, 13 нафар жазога тортилган шахслар муддатидан аввал жазодан озод этилди.