14-давлат умумий ўрта таълим мактабида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
♻️ Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 14-мактаб ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.
Хусусан, мактаб ҳудудида пальма, магнолия, акация каби манзарали дарахт ва экинлар, анор, бехи, гилос каби мевали дарахтлар, глобус, хризантема, шамшод каби манзарали гуллар экилмоқда.
👨🏫 Ўқувчиларнинг билим олишга бўлган иштиёқини ошириш, таълим муассасасига эстетик гўзаллик бахшида этиш мақсадида кўкаламзорлаштириш ишларига 100 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди.
Шаҳар ҳокими янги барпо этилган спорт майдончаси, мактаб ҳудудидаги йўлакларни ҳам кўздан кечириб, жихозлаш ишларини жадаллик билан ниҳоясига етказиш бўйича кўрсатмалар берди.