Қўқон шаҳар ҳокимлигининг матбуот марказида шаҳар ҳокимининг шаҳар Кенгаши депутатларига йўллаган мурожаати юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида Маруфжон Усмонов, мутасадди раҳбарлар ва депутатлар, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Матбуот анжуманида шаҳримизда туризм ва ёндош соҳаларни ривожлантириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, Халқаро ҳунармардчилик фестивалига тайёргарлик, Қўқон шаҳрининг 2020-2040 йилга мўлжалланган Бош режаси, шаҳримизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, обуна масалалари журналистларнинг диққат эътиборида бўлди.