Tue. Apr 23rd, 2024

Қўқон шаҳрида фуқаро ўзининг хонадонидан топилган ўқотар қуролни ички ишлар идорасига топширди. Қўқон шаҳри, Азизтепа кўчаси, 42 уйда истиқомат қиладиган фуқаро Илҳомжон Назаров ўз хонадонидаги уйларнинг бирини қайта қуриш мақсадида бузаётганида ов қуроли топиб олди.

 

Қўқон шаҳрида фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган кенг қамровли профилактик тадбирлар ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.

 

Илҳомжон Назаров уйининг поли тагидан чиққан ТОЗ-8 русумли, 5,5 мм калибрли ўқотар қурол ҳақида зудлик билан ички ишлар идорасига хабар бериб, қуролни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили, майор Азизбек Азимовга топширди.

 

Айни пайтда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқарони рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда.