Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масаласи муҳокама этилди

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-05 | 06:42h
update
2024-05-05 | 06:42h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Шаҳар ҳокимлигининг Фаоллар залида Қўқон шаҳрида содир бўлаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни сабабларини аниқлаш, муҳокама қилиш ва олдини олишга қаратилган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Шаҳримизнинг таълим муассасалари, маҳаллалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтган йиғилишни Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов олиб борди.

Advertisement

Шаҳар ҳокими содир бўлган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида сўзлар экан, айрим холларда профилактика ишлари, таъсири нуқтаи назаридан, ниҳоясига етказилмагани, балки ўзидан соқит қилиш мақсадида ўтказилгани яққол кўриниб турганини таъкидлаб ўтди. Йиғилишда ўтган даврда шаҳримизда содир бўлган жиноятларга сабаб бўлган омиллар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳаллалар фаолияти таҳлил этилди. Ўз вазифасига совуққонлик билан қараган, жиноятчиликка йўл қўйиб берган мутасаддиларга чоралар кўрилди.

Жиноятчиликни олдини олиш борасида шаҳар прокурори Жаҳонгир Фозилов, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Илҳомжон Сотволдиевларнинг ҳам таклифлари тингланди.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
05.05.2024 - 06:42:25
Privacy-Data & cookie usage: