Айни пайтда кўп қаватли уйлар ҳудудида шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Сўнгги йилларда ушбу ҳудудда барча соҳаларда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Йўл, коммуникациялар янгиланди, мактаб боғчалар таъмирланди, янги аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилди.
Маҳаллада жорий этилган янгича тизим туфайли жамиятимиз негизи бўлган оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бугунги кунда Муқимий шаҳарчасига чегарадош, Қўқон шаҳрига янги қўшиб олинган ҳудуларда қурилаётган уй-жойларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ҳам ижтимоий муаммолари ҳал этилмоқда. Ҳусусан куни кеча ушбу ҳудуга ҳам электр тармоғи тортиб келиниб, янги трансформатор ўрнатилди.