Pay. Mar 28th, 2024
Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва муҳтор элчиси Қўқон шаҳрига ташриф буюрди

Фужияма Ёшинори Қўқон шаҳрида дафн этилган 240 нафар япон фуқаролари қабрларини зиёрат қилиб, аждодлар рухига ҳурмат бажо келтириди.

 

Фужияма Ёшинори маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ҳам мулоқот қилиб, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар япон ишбилармон доираларида катта қизиқиш уйғотаётганини таъқидлаб ўтди. Миллатларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш, таълим соҳасидаги истиқболли режаларга тўхталиб ўтди.

 

Фарғона вилоятига ташрифи доирасида юқори мартабали меҳмонинг Риштондаги Норико Гаккю япон тили маркази ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигига бориши ҳам режалаштирилган.