25 миллион сўм танловда иштирок этган ўқувчиларга, 25 миллион сўм уларнинг ўқитувчиларига ва 50 миллион сўм янги иқтидорларни тарбиялаш, синфхоналарни замонавий услубда жихозлаш каби мақсадлар учун мактаб бюджетига ўтказиб берилади.
Танловнинг шаҳар босқичида шундай юксак даражага эришган 4-давлат умумий ўрта таълим мактабида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Президент совринини топшириб, танлов ғолибларини муборакбод этди.
Иқтидорли ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчиларига Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.
Шаҳар ҳокими мактабда ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб ва ҳунарларга йўналтириш борасида қилинаётган ишлар кўргазмаси билан танишиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.