Сессияда Қўқон шаҳар бўйича референдум ўтказувчи участка комиссияларининг аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шухртажон Худойназаровнинг ҳисоботи тингланди.
Қўқон шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Обидхон Джўраев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси хақидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди.
Сессияда, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш хусусан аёлллар ва битирувчиларни иш билан таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида Қўқон Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази рахбари Элержон Турдиматовнинг ҳисоботи депутатлар эътиборига ҳавола этилди.
Сессияда кўрилган масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.