Shan. Apr 20th, 2024

Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, депутатлар ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирок этдилар.

 

Сессияда Президентимизнинг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

 

Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Нуруллохон Султонов депуталарга шаҳримизда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

 

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиянинг ҳисоботи депутатларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.

 

Сессияда шунингдек Қўқон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорак ижроси ҳамда 3-чорак тақсимоти тўғрисида Қўқон шаҳар молия бўлими мудирининг ҳисоботи тингланди.

 

Шундан сўнг Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил, 6 ноябрдаги (ПФ-6108) «Ўзбекистоннинг янги ривожланиш даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан, Қўқон шаҳридаги мактабларга директорликка номзодларнинг дастурлари кўриб чиқилди.

 

Муҳокама этилган масалалар юзасидан бир қатор депутатларнинг таклифлари ва фикр-мулоҳазалари тингланди. Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.