Ватандошимиз Юлдашев Неъмат Эргашевичнинг “Аччиқ ҳақиқат” таҳририятига қилган мурожаати юзасидан

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-06 | 12:39h
update
2024-05-06 | 12:39h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Н.Юлдашев ўзининг мурожаатида “Водий – Йўлдош” МЧЖ ташкил этиб, автотураргоҳ хизматини амалга ошириш учун иш ўринларини яратганлиги, Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси (қисқача – ЙМФУК) билан унинг ташкилоти ўртасида Фурқат кўчасидаги 760,0кв.м ер майдонидан фойдаланиш учун “Ижара шартномаси” тузилганлиги, лекин шаҳар ҳокимлиги томонидан фаолиятни амалга ошириш учун тўсқинлик қилинаётганлиги ҳақидаги мурожаати асоссиздир.

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг 01.05.2019й.ги 564-сонли қарори билан “Қўқон деҳкон бозори” АЖга Қўқон шаҳар Фуркат кўчаси бўйлаб бозорга чегарадош бўлган ҳудуддаги 760,0 кв.м ер майдонида вақтинчалик автомобиллар тўхташ жойи ташкил қилишга рухсат берилган.

Фарғона ЙМФУК томонидан 10.01.2022 йил куни Н.Юлдашевнинг раҳбарлигидаги “Водий – Йўлдош” МЧЖ билан шартнома тузилиб, мазкур МЧЖ га айнан “Қўқон деҳкон бозори” АЖга берилган ер майдони ижарага берилган. Фарғона ЙМФУК томонидан ижара шартномасини тузишдан олдин ижарага берилаётган жойнинг ҳолати ўрганилмаган.

Шундан сўнг, Фарғона ЙМФУК томонидан 2022 йилнинг 4 февраль маъмурий судга Қўқон шаҳар ҳокимнинг қарорини бекор қилиш ҳақида даъво ариза киритилган. Фарғона вилоят Маъмурий суди апелляция инстанциясининг 14.06.2022 йилдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган, Фарғона туманлараро маъмурий судининг 13.04.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар ЙМФУКнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, Қўқон шаҳар ҳокимлигининг 01.05.2019 йилдаги 564-сонли қарори бекор қилинган. Суд қарори қонуний кучида.

Суднинг қарорини ижро этиш, яъни автотураргоҳ учун ажратилган ер майдонини жавобгардан қайтариб олиш ваколати суд қарорларини ижро этиш Департаментига тегишлидир. Шаҳар ҳокимлиги ижро жараёнида иштирок этишга ҳақли эмас.

Ушбу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан юқори турувчи ҳокимиятга ва тадбиркор Н.Юлдашевга 2022 йил 22 июнь куни 1686-сонли ва 2022 йил 18 июль куни 1785-сонли хатлари берилган.
Фуқаро Н.Юлдашевга қонун талаблари тушунтирилган бўлсада, ваколатли органларга мурожаат қилиши ўрнига ҳокимият органларидан асоссиз норози бўлиб, ҳокимият обрўсига путур етказмоқда.

Advertisement

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
06.05.2024 - 12:39:36
Privacy-Data & cookie usage: