Dush. Iyun 24th, 2024

❔Савол: Васийлик ва ҳомийлик орқали фарзанд олмоқчи бўлсам лекин бола бошқа вилоятдан бўлса унда мен қаерга мурожаат қилишим керак ёки қанақа ҳужжатлар тақдим этишим керак?

✅ Жавоб: Болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан фарзандликка берилади.

Фуқаролик процессуал кодексинипг 298-моддасига кўра Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.

Демак, сиз фарзандликка олиш учун фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига ариза билан мурожаат қилишингиз керак бўлади.