Jum. Apr 19th, 2024

Бугун барча ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарув органлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, кенг жамоатчиликка хизмат кўрсатувчи муассасалар раҳбарлари эътиборидаги масалалардан бири ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишдир. Жиноят содир бўлса жабрланувчилар ҳам бўлади. Шу боис шаҳримизда профилактик ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилган амалий тадбирлар ўтказиляпти.

Батальонда шаҳар прокуратураси, ИИО ФМБ, Миллий гвардия, ҳокимлик масъуллари, маҳаллалар фаоллари, тўйхоналар, овқатланиш муассасалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган профилактик тадбирда кечиктириб бўлмас вазифалар белгилаб олинди. Шаҳримизда, тинчлик-осойишталик, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, пичоқ ва бошқа тиғли буюмлар билан содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга йўл очаётган сабабларни аниқлаб, бартараф этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан вазифалар белгиланди ва амалга оширишга киришилди.