Jum. Apr 19th, 2024
Хитой ижодкорлари кўргазмаси Қўқонлик ёшларга туҳфа этилди

Хитой халқ республикаси, Синзян-Уйғур автоном ҳудудида жойлашган Куйтун шаҳри ижодкорлари кўргазмаси Қўқон шаҳридаги Буюк Алломалар музейида маълум вақт давомида намойиш этилди.

 

Куйтун шаҳри маданияти, санъати ва ҳунармандчилиги акс этган галерея Қўқон ва Куйтун шаҳарлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган конференцияда намойиш этилган эди.

 

Шу кунгача, минглаб ҳамшаҳарларимиз ва айниқса ёшлар, музейга ташкил этилган экскурсияларда галереяни томоша қилиш имкониятига эга бўлдилар.

 

Куни кеча Куйтун шаҳри мэрининг илтимосига биноан, ушбу экспозиция Қўқон санъат ва мусиқа коллежига туҳфа этилди. Икки томонлама маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, Куйтун шаҳри маданияти хусусида Қўқонлик ёшларни хабардор этиш мақсадида амалга оширилган акцияда Қўқон шаҳар ҳокимлиги, маданият ва санъат соҳаси мутасаддилари ва ёшлар иштирок этдилар.