Shan. Apr 20th, 2024

II-Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик бўйича вазифалар белгилаб берилди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ҳокимининг Туризм бўйича ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ва бошқа масъул раҳбарлар иштирокида ўтган йиғилишда Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик бўйича тасдиқланган “йўл ҳаритаси” ижросини таъминлаш, ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Хусусан, Маруфжон Усмонов фестивальнинг асосий тадбирлари бўлиб ўтадиган Ўрда майдонини тайёрлаш, аввалги фестивальдаги тажрибадан фойдаланган ҳолда, майдон ҳудудини турли мамлакатлар ва мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келадиган мехмонлар учун жойларни тақсимлаш юзасидан топшириқлар берди. Шунингдек маданий меърос объектлари, мехмонхоналар ва ётоқхоналар, туризм маршрутлари, коммуникацияларни таъмирлаш масалалари бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилди.