Pay. Apr 25th, 2024

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5072 сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5250-сонли қарорига асосан Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқичи давомида шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 1185,0 млн.сўм, бюджет маблағларининг 5% қисмининг 2.5% қисми жамғарма учун ажратилиши ҳисобига 6937,1 млн.сўм 2022 йил бошига қолдиқ 2.2 млн.сўм жами 8124,1 млн.сўм маблағлар шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқичи 1 февралдан бошлаб 22 феврал гача 20 кун давомида фуқаролар томонидан 140 та таклифлар келиб тушган бўлиб, Шундан 2-босқичи 23 феврал кунидан 4 мартгача 10 кун давомида келиб тушган таклифлар  саралаб олиниб 18 та таклиф ишчи комиссия томонидан низом талабларидан келиб чиқиб рад этилган ҳамда 122 та таклифлар овоз бериш жараёнига ўтказилган.

3-босқич овоз бериш жараёни 5 мартдан  2 апрель кунигача қадар давом этиб, 122 та ташаббуслар учун фуқаролар томонидан жами 23890 та овоз берилган.  

  Умумий хисобда Қўқон шаҳрида 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқичи натижалари бўйича жами 8349,0 млн.сўмлик 14 та таклиф “ғолиб” деб топилган.

Мазкур тадбирларни молиялаштириш бўйича манзилли дастур асосида хар бир ғолиб таклиф учун яъни 1 та ғолиб таклиф Шаҳар Ахборот кутубхона марказига ва 13 та ғолиб таклиф шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига хар бир лойиҳа учун алоҳида шахсий ғазна хисобварақлари очилиб белгиланган тартибда маблағлар ажратиб берилган. Бугунги кундан манзилли дастур асосида амалий ишлар бажарилмоқда.

Қўқон шаҳар молия бўлими мудири – Л.Мамаджанов