Jum. Apr 19th, 2024

Фуқаролар йиғинларида аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни рағбатлантириш, илғор тажриабаларни оммалаштириш бўйича ўтказилган “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Файзли хонадон” Республика кўрик танловининг вилоят босқичида шаҳримизнинг 51- Зилол маҳалласи раиси Мунирахон Ботирова “Обод маҳалла” йўналиши бўйича, 60-Уста бозор маҳалласи раиси Абдулла Жалилов “Обод кўча” йўналишлари бўйича вилоятда фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олдилар.

Шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов совриндорларни юқори натижалар билан муборакбод этиб, қимматбахо эсдалик совғаларини топширди.