Pay. Apr 25th, 2024

Россия Федерациясидан келган бир гуруҳ шифокорлар Қўқон шаҳридаги Ковид беморларини даволаш марказида қўлланилаётган услублар, кассалларни даволаш стратегияси бўйича тажриба алмашдилар.

Россиялик шифокорлар Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов билан ҳам мулоқотда бўлиб, коронавирус инфекцияси ва юқумли пневмонияни даволаш, Қўқон шаҳрида юқумли касалликларни даволашда илғор тажрибаларни жорий этишга доир масалаларни муҳокама этдилар.

 

Учрашувда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов ҳам иштирок этиб, муҳокама этилган масалалар юзасидан ўз-фикр мулоҳазаларини билдирди.

 

Фарғона вилоятига амалга оширилаётган ташриф доирасида Россиялик шифокорлар Қўқон шаҳрида икки кун бўлиши режалаштирилган.