Shan. Apr 20th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 47-“Райхон” маҳалласи ҳудудида “Обод маҳалла” дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини назоратдан ўтказди.

 

Кунлик штаб йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан бугун маҳалладаги ободонлаштириш ишларида 10 та техника-юк машиналари ва экскаваторлардан фойдаланилмоқда. Айни пайтда, маҳалладан ўтган Қипчоқариқ ўзани тозаланмоқда, шу пайтга қадар 560 метр ўзан тозаланди.

 

Маҳалла ҳудудидаги 77-84-кўпқаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмалар, қаровсиз қолган бетон конструкциялари бузилиб, олиб чиқиб кетилмоқда.

 

Шу кунга қадар 20 та гараж фундаментлари, 20 та эски типдаги темир дорларнинг бетон конструкциялари олиб чиқиб кетилди. Ободонлаштириш ишлари доирасида 40 тоннадан зиёд маиший чиқиндилар олиниб, 100 туп манзарали дараҳтлар кўчатлари экилди.