Pay. Apr 25th, 2024
Нуронийлар

Қўқонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди

Хусусан, маҳаллаларда ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларини жалб этиш, бу борада уларнинг бой ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш, нуронийлар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар билан ишлашда маҳаллалар ҳамда ваколатли муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Фаол нуронийлар ўртасида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танлови шаҳар босқичини ўтказиш юзасидан ташкилий масалалар муҳокама этилиб, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.