Pay. Mar 28th, 2024

Президент маслаҳатчиси Қўқон шаҳрида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишларни ўрганмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исламов Бахтиёр Джахангирович Қўқон шаҳрида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб ва ҳунарга йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

 

Бахтиёр Исламов, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва бошқа масъул раҳбарлар иштирокида 7-болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 26-давлат умумий ўрта таълим мактабидаги тўгараклар, Қўқон Механика заводи қошидаги касб ва ҳунарга ўқитиш мактабидаги ўқув жараёни билан танишиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.