Sesh. Apr 16th, 2024

Хусусан, “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банки Қўқон филиали томонидан 32 ва 41-давлат умумий ўрта таълим мактабларида ҳамда 47-давлат мактабгача таълим ташкилотида давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилди.

 

Қўқон шаҳрида экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган акцияда 200 дан зиёд олма, бодом, тут, сосна, арча, павловния каби мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилди.