Shan. Apr 20th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (https://lex.uz/uz/docs/5884143) Фармонига асосан, оила, хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Шаҳар ҳокими маҳалла тизимида жорий этилган лавозимлар, хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш ва бошқа масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.