Pay. Apr 25th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Давлат бошқаруви академияси томонидан маҳалла раислари ва уларнинг маслаҳатчилари учун “Маҳалла раиси-ислоҳотчи” тамойилини амалиётга жорий этиш ҳамда “маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган семинарда иштирок этди.

 

Маруфжон Усмонов Муҳтарам Юртбошимиз томонидан олға сурилган “Маҳалла раиси-ислоҳотчи” тамойили ижтимоий муаммоларни энг қуйи тизимда самарали ҳал этиш, маҳалла раисларини замон талабларига жавоб берадиган менеджерлар даражасига кўтариш имконини берганини таъкидлаб ўтди.

 

Шаҳар ҳокими иштирокчиларнинг ўқув семинарларида оладиган кўникмалари Қўқон шаҳрида маҳалла тизими фаолиятини янада юксак савияда ташкил этишга шароит яратишига ишонч билдирди.