Jum. Apr 19th, 2024

Семинарда иштирок этаётган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва ҳудудларни секторлар кесимида, “маҳаллабай” ишлаш асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқаролар муаммоларини хонадонма-хонадон ўрганиш ва самарали ҳал этиш бўйича яратилган янги тизим бу борадаги ишларни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш имконини берганини таъкидлаб ўтди.

 

Семинарда сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, маҳалалар раислари, ИИБ профилактика ходимлари ва мактаб директорлари ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш орқали маҳаллабай ижтимоий-иқтисодий муҳит барқарорлиги таъминлаш бўйича йўриқномалар берилмоқда.