Jum. Mar 29th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими

 

Усмонов Маруф Азамович 1965 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек, маълумоти олий. 1990 йилда Харьков Юридик институтини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ўзбекистон Либерал Демократик партияси аъзоси.
Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Фарғона шаҳар прокурорининг ёрдамчиси сифатида бошлаган, 1991-2004 йилларда Фарғона ва Тошкент вилоятлари прокуратуралари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида масъул лавозимларда ишлаган.

2004-2006 йилларда Қўқон шаҳар ҳокими, 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, 2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият олиб борган.

Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси вазифаларида ишлаган.
2018 йилнинг апрель ойидан Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.
Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

Ҳафтанинг ҳар душанба, пайшанба кунлари фуқароларни қабул қилиш куни. 
Қўқон шаҳар ҳокимининг қабулига рўйхатдан ўтиш учун:
Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси телефон рақами: +998 73 542 10 00
Қўқон шаҳар ҳокимлиги девонхонаси телефон рақами: +998 73 542 35 77
Фуқаролар мурожаатлари учун алоқа телефони: +998 91 136 05 58
Қўқон шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси: +998 90 570 07 70
Фуқаролар мурожаатлари учун Қўқон шаҳар ҳокимлигининг телеграмдаги боти:
https://t.me/HokimKokandBot
Вебсайт: www.marufusmonov.uz
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
https://www.facebook.com/qoqonshaharhokimi/