Pay. Apr 25th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ички ишлар идоралари мутасаддилари ва бошқа масъул раҳбарлар билан 43-“Навбахор” маҳалласида қуриб битказилаётган янги ички ишлар бўлими ва 3-сектор штаби қурилишини жадаллаштириш чораларини кўрди.

 

👮Янги бўлим йирик савдо марказлари жойлашган ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши қураш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш имконини беради.

 

📷 Шу кунга қадар саноат бозорлари ҳудудида кузатув камералари, фуқароларни огоҳлантирувчи тарғибот баннерлари ўрнатилди. Бозорлар ҳудудида хизмат олиб бораётган ички тезкор ходимлар сони кўпайтирилди.